Путин давлат тўнтаришидан қўрқиб, Москвага элита қўриқчисини жойлаштирди – “The Sun”

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат тўнтариши оқибатида ҳокимиятдан ағдарилишидан қўрқиб, хавфсизликни кучайтириш учун Москвага Россия армиясининг элита бўлинмаси жойлаштирди. Бу ҳақда Украина разведкасидаги манбаларга таяниб, “The Sun” нашри хабар бермоқда. 

Разведка расмийларининг айтишича, Россия Миллий гвардиясининг элита бўлинмаси Россия пойтахти атрофида хавфсизликни кучайтирмоқда ва барча ҳарбий қисмлар “юқори шай ҳолатга келтирилмоқда”.

Украина разведкасига кўра, генерал-майор Николай Кузнецов қўмондонлигидаги 18 минг кишилик ҳарбий қисм пойтахтда блокадалар ўрната бошлаган ва Россия хавфсизлигига таҳдид деб ҳисобланган аскарларни ҳибсга олган. 

Бу Путин “террорчилик акти” деб атаган Керч кўприги портлашидан икки кун ўтиб, кеча, 10 октябрь куни ўз Хавфсизлик кенгашининг тезкор йиғилишини ўтказишни режалаштираётган пайтга тўғри келган. 

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси ҳарбийларнинг оммавий ҳибсга олиниши сабабли Москва маркази блокланганини хабар қилганди.

Шунингдек, Москва ва Санкт-Петербургнинг 18 туманидаги муниципал депутатлар Россия Президенти Владимир Путиннинг истеъфосини талаб қилиб, оммавий баёнотни имзолагани маълум қилинди. 

ОАВ ёзганидек, Россия элитаси ва юқори амалдорлари Путиннинг эҳтимолий ворислари номзодларини муҳокама қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШнинг 45-президенти миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон "CBS News" телеканалига берган интервьюсида “агар Россия Федерацияси ядро қуролидан фойдаланса, Путин ўз хавфсизлигига таҳдид солади”, деб айтган эди. Бунга жавобан Кремль воизи Дмитрий Песков Россия Президенти Владимир Путиннинг хавфсизлиги барча мавжуд таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда тегишли даражада таъминланганини айтиб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Давлат тўнтариши

Баҳолаганлар

593

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made