Путин бугун Эрдўған билан гаплашмоқчи
Олам
−
07 Октябрь 2022
5532Россия Президенти Владимир Путин бугун, 7 октябрь куни туркиялик мавқедоши Ражаб Тойиб Эрдўған билан музокара қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб хабар берди.
“Ҳа, бор”, дейди Кремль матбуот котиби Россия Президентининг бугунги режаларида Эрдўған билан суҳбат борми, деган саволга.
Песковга кўра, Путин 7 октябр куни бир қатор телефон алоқаларини режалаштирган. 70 ёшга тўлган Президент бутун кунни Санкт-Петербургда ўтказади ва у ерда МДҲ давлатлари раҳбарлари билан норасмий учрашув ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасидаги сўнгги телефон суҳбати жорий йилнинг 29 сентябрь куни бўлиб ўтган эди. Ўшанда Президент Эрдўған Россия етакчиси Владимир Путинни музокараларга яна бир имконият беришга чақирган ва бу жараёнда воситачилик ролини ўйнашга тайёр эканини айтган.
LiveБарчаси