Путин алдамабди! “Спутник V”нинг “omicron”га қарши самарадорлиги аниқланди 

Олам

image

Россиянинг Гамалеи номонидаги тадқиқот маркази “Спутник V” вакцинасининг коронавируснинг янги “omicron” штаммига қарши самарадорлигини текширди. РИА Новости ахборот агентлигининг ёзишича бу ҳақда, бугун, 17 декабрь куни Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди ўз баёнотида эълон қилган.

“Спутник V” “omicron” штаммига қарши “юқори вирусни зарарсизлантириш фаоллиги”ни намойиш этди ҳамда у кассалликнинг оғир кечиши ва беморларнинг шифохонага ётқизилишининг олдини олади”, дейилади фонд баёнотида.

Бундан ташқари, “Спутник V” ҳосил қилган иммунитет бошқа етакчи вакциналарга қараганда 5-7 баробар секин пасайиши ҳам аниқланган.

Гамалеи тадқиқот маркази директори Александр Гинцбургнинг сўзларига кўра, “Спутник V” вакцинасини қабул қилиш ва олти ой ичида қайта эмланиш инсонларни “omicron”дан тўлиқ ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакатда ишлаб чиқарилаётган “Спутник V” вакцинасини коронавируснинг янги “omicron” штаммига қарши курашда самаралироқ эканини маълум қилган эди.

Маълумот ўрнида, 26 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Африканинг жанубида аниқланган B.1.1.529 коронавирус штаммини юнонча “omicron” ҳарфи билан белгилади. У жуда кўп мутацияларга эга, уларнинг баъзилари ЖССТни ташвишга солмоқда. Дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларида аллақачон топилган “omicron” штамми бошқаларга қараганда тезроқ тарқалиш имкониятига эга.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

omicron

Баҳолаганлар

378

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг