Путин АҚШнинг келажакдаги қарорлари “мувозанатли” бўлишидан умидвор
Олам
−
30 Октябрь 2020
5006Россия Ҳукумати АҚШнинг янги маъмурияти қандай бўлишидан қатъи назар, у билан ишлашга тайёр. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин маълум қилган.
Унинг таъкидлашича, Россия Ҳукумати Америка халқининг ҳар қандай қарорини қабул қилади ва ҳар қандай маъмурияти билан ишлай олади.
Шунингдек, Россия раҳбари Вашингтоннинг келажакдаги қарорлари "мувозанатли" бўлишига умид билдирган.
"Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз ўзимизни хотиржам ҳис қиламиз. Биз нима дейишимиздан қатъи назар АҚШ ўзининг сайлов жараёнларига бизни аралашаётгандек қилиб кўрсатади. У буни "исботлаш" учун ҳамма нарсага тайёр", деган Путин.
Маълумот учун, АҚШ Президентлигига Демократик партиядан номзод Жо Байден Россиянинг АҚШ ички ишларига аралашгани оқибатлари билан таҳдид қилганди. Агар у президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Россиянинг Америка сайлов жараёнларига аралашганини жавобсиз қолдирмаслигини таъкидлаганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади. Республикачи Дональд Трампга демократ Байден рақиблик қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь