Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
31 Октябрь 2020
4795Берлиндаги мумдан ясалган ҳайкаллардан иборат мадам Тюссо музейи АҚШ Президенти Дональд Трампнинг ҳайкалини ахлат қутисига ташлади. Бу ҳақда музейнинг Instagram саҳифасида хабар берилган.
Бундан ташқари, ахлат қутида "Dump Trump" ("Трумпни ташланг"), "You are fired" ("Сиз ишдан бўшатилдингиз") деган ёзувлар ёзилган.
Музей маъмурияти бу ҳолатни Оқ уйнинг янги раҳбари ҳайкалига жой ажратишга қарор қилишгани билан изоҳлашган.
"АҚШда сайловлар яқин, биз аллақачон кейинги Президентга жой ажратмоқдамиз", дейилган хабарда.
Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари ўтказилишига 3 кун қолди. Сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси