Путин АҚШ билан тузилган ядровий шартномани узайтириш бўйича таклифини билдирди

Олам

image

Россия президенти Владимир Путин Россия ва АҚШ ўртасидаги Стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш тўғрисидаги шартномани (СҲҚ-3) ҳеч қандай шартларсиз яна бир йилга узайтиришни таклиф қилди. Хавфсзлик кенгаши йиғилишида РФ Президенти шундай фикр билдирган.

Шартнома Россия ва АҚШ ўртасида тузилган ва амал қилиш муддати келаси йилнинг 4 февралида тугайди.

Путин шартнома амал қилишдан тўхтаса ва бошқаси билан алмаштирилмаса, бу олий даражада ачинарли ҳодиса бўлади.

“Шу муносабат билан менда таклиф бор, амалдаги шартномани ҳеч қандай шартларсиз ҳеч бўлмаганда бир йилга узайтириш керак”, деган Президент.

Путин Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга америкалик ҳамкорлар билан ўз позициясини шакллантириў ва улардан бирор тушунарли жавоб олишга кўрсатма берди.

“Ўтган йиллар давомида СҲҚ-3 шартномаси ишлади, тўғри ишлади, ўзининг чекловчи, қуролланиш пойгасини тўхтатувчи, қуролланишни назорат қилувчи асосий вазифасини бажарди. Тўғри, бизда ҳозирда америкаликларда бўлмаган қуроллар тизими пайдо бўлди. Аммо биз масаланинг бу томонини муҳокама қилишдан ҳам бош тортмаяпмиз”, деган Путин.

Ўз навбатида ТИВ раҳбари Америка томоннинг шу шартнома бўйича таклифлари Россия Ҳукумати ваколати доирасига кирмайдиган кўплаб шартлардан иборат бўлганини таъкидлади.

“Дарҳақиқат, шартномани борича тўғридан-тўғри узайтириш бўйича ишлар бошланмаган”, деган Лавров.

АҚШ шартномани икки мамлакат ядро қуролларини вақтинча музлатиш шарти билан узайтиришга тайёрлигини маълум қилган. Шу шартларда бўлса Америка эртагаёқ шартномани узайтиришга тайёр.

Кремль бунга Америка Қўшма Штатлари билан ядро қуролини камайтириш бо'йича “аниқ” келишувлар мавжуд эмас, деб жавоб берди, чунки музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда.

“The New York Times” газетасининг маълум қилишича, АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод бўлган Жо Байден шартномани ҳеч бир шартсиз узайтиришга рози. Агар у сайланса, январь ойида қасамёд қабул қилгач, шартномани узайтириш мумкин бўлади.

Маълумот ўрнида, СҲҚ-3 шартномаси 2011 февралдан 2021 февралгача амал қилади. Келишувга кўра, уни яна 5 йилга узайтириш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг