Пулишич фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

Спорт

image

Италиянинг “Милан” клуби америкалик футболчи Кристиан Пулишич трансфери бўйича “Челси”га дастлабки таклифини жўнатди. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.

Манбага кўра, “россонерилар” Лондон клубига 14 миллион евролик таклиф билан чиққан. “Челси” эса ярим ҳимоячини қимматроққа сотмоқчи.

Қайд этилишича, миланликлар аллақачон америкалик футболчининг ўзи билан келишиб бўлган.

Пулишич 2019 йилда 64 миллион евро эвазига Германиянинг “Боруссия” клубидан “Челси”га ўтганди. Футболчи 2022/23 йилги мавсумда Англия чемпионатида 24 ўйинда 1 та гол урган. “Transfermarkt”га кўра, унинг қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Боруссия Кристиан Пулишич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made