PUBG'даги профил учун 4450 доллар тўлаган ўсмир чув тушди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Самарқандда 16 ёшли бола тошкентлик 14 ёшли боладан 4 450 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, фирибгарлик содир этганлиги аниқланди. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Аниқланишича, 2023 йил январь ойининг охирларида Самарқанд вилояти  Каттақўрғон туманида яшовчи вояга етмаган 16 ёшли бола ўзига тегишли бўлган Telegram ижтимоий тармоғидаги “FRENZY AKKAUNT”и орқали PUBG ўйинидаги профилини 7000 АҚШ долларига сотиши ҳақида реклама эълон қилган. 

Бу профилни сотиб олиш учун Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшовчи 14 ёшли ўсмир самарқандлик геймер билан келишиб, унга 4450 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пластик картаси орқали ўтказиб берган. Аммо “сотувчи” 14 ёшли жабрланувчига PUBG'даги профилни бермасдан, ундан олган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. 

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 16 ёшли болага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Иброҳимжон Ғаффоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

фирибгарлик Геймер PUBG

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг