ПСЖ мен билан Мессини таркибига олмоқчи – Рамос

Спорт 5317
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби сардори Серхио Рамос клуб президенти Флорентино Пересга ПСЖга ўтиш нияти борлиги ҳақида айтди. Бу ҳақда журналист Хосе Педрероль “El Chiringuito TV” телеканали орқали маълум қилган.

Маълум бўлишича, 34 ёшли ҳимоячининг менежерига парижликлар “Барселона” ҳужумчиси Лионел Месси ҳамда уни таркибга жалб қилиб, топ-клуб қуришни режалаштирганини айтган.

 

Аввалроқ ОАВда Рамос бошқа клубларнинг таклифларини кўриб чиқмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Рамоснинг фикрича, Перес уни “Реал Мадрид”дан кетишини истаяпти. Мадрид клуби футболчига иккита шартнома вариантини таклиф қилган: ўзгармаган маош билан 1 йиллик ёки 10 фоизга қисқарган маош билан 2 йиллик.

Маълумот ўрнида, Рамос ҳимоячи бўлишига қарамасдан, ушбу мавсумда Ла Лиганинг 13 учрашувида 2 та гол урди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 255
Рейтинг: 2.9
t
×