ПСЖ Хвича трансферини эълон қилди
Спорт
−
18 Январь
1010Грузиялик вингер Хвича Кварацхелия “Наполи”ни тарк этиб, ПСЖга аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Лойиҳа мени ишонтирди. Мен клуб нимага эришмоқчи эканлигини ва футболчилар билан қандай ишлашини биламан. Бу ерда кўплаб буюк футболчилар ўйнаган, мен Парижга келиш имконига эга бўлганимда ортиқча ўйламасдан қарор қабул қилгандим”, дейди Кварацхелия.
Хвичанинг Париж клуби билан шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt”га кўра, футболчи қиймати 85 миллион еврони ташкил этади.
Грузиялик футболчи 2022 йилдан буён Италиянинг “Наполи” клубида ўйнаб келаётганди. Франция гранди Кварацхелияни бонусларни ҳисобга олмаганда 70 миллион еврога сотиб олди. 21 ёшли Хвича Италиядаги фаолияти давомида 1 марта мамлакат чемпиони бўлди. Шунингдек, у ўтган мавсум Неапол клубининг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилди.