ПСЖ грузиялик футболчи учун 100 миллион евро тўламоқчи
Спорт
−
29 Май
2074Франциянинг ПСЖ клуби “Наполи” вингери Хвича Кварацхелияни сотиб олиш учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио маълум қилди.
Манбага кўра, клуб аллақачон Италия клубига керакли таклифни юборган. Кварацхелиянинг агенти бўлган Мамука Жугели ПСЖ вингер учун таклиф жўнатганини тасдиқлади.
Жорий мавсумда Кварацхелия барча турнирларда 45 та учрашувда иштирок этиб, 11 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. “Transfermarkt” порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этади. 23 ёшли Кварацхелия фаолияти давомида Россиянинг “Локомотив” ва “Рубин” клубларида тўп тепган.