ПСЖ 80 миллион евро фойда қилди

Спорт

image

Германиянинг “Лейпциг” клуби ПСЖдан ҳужумчи Хави Симонснинг шартномасини 80 миллион еврога сотиб олмоқчи. Бу ҳақда футбол журналисти Флориан Плеттенберг Х саҳифасида маълум қилди.

Бу мавсумни Симонс “буқалар” сафида ижарада ўтказмоқда.

Манбага кўра, футболчи 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. “Лейпциг” Хави учун кафолатланган тўловлар сифатида 50 миллион евро тўлайди, бу миқдор бонуслар орқали 80 миллион еврогача оширилади.

Симонс жорий мавсумда “буқалар” сафида барча турнирларда 17 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Хави кўп қиррали ҳужумкор ўйинчи, у ҳужум қанотларида ва марказий ҳужумчи орқасида ўйнай олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Лейпциг Хави Симонс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг