“Барселона” Европа чемпиони трансфери учун ҳаракатни бошлади
Спорт
−
20 Июль
3293Каталониянинг “Барселона” клуби “Лейпциг”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дани Ольмонинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик ярим ҳимоячининг агенти Каталония жамоасининг расмий вакиллари билан учрашган. Ольмонинг агенти трансфер суммаси футболчининг товон пулига яқин бўлишини айтмоқда, яъни 60 миллион евро.
“Барселона” Каталония жамоаси тарбияланувчиси бўлган испаниялик футболчига 6 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.
Ортда қолган мавсумда Ольмо клуб ва терма жамоа сафида барча мусобақаларда 33 та учрашувда қатнашиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади, немис клуби билан амалдаги келишув 2027 йилнинг июлига қадар амал қилади.
Испания терма жамоаси таркибида ярим ҳимоячи 2024 йилда Германияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида ғолиб чиқди ва 3 та гол уриб, турнирнинг энг яхши тўпурарига айланди.
LiveБарчаси