Пропан газ қимматлади. Рақобат қўмитаси ҳолатни ўрганмоқда

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда пропан газ нархининг кескин ошгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси муносабат билдирди.

Пропан нархи ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўртача 4800-5000 сўмдан 6000-6200 сўмгача қимматлашгани айтилмоқда. Бу биржада нархлар ошгани ортидан рўй берган.

Қайд этилишича, Рақобат қўмитаси ҳолатни ўз ваколатлари доирасида товар-хомашё биржалари орқали реализация қилиниши белгиланган суюлтирилган газ маҳсулотининг қуйилиши ва сотилиши юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бормоқда.

Билдирилишича, ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

“Рақобат қўмитаси ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда биржа савдоларида сотилаётган юқори ликвидли маҳсулотларнинг реализацияси ҳолатини доимий таҳлил қилиб келади, хусусан, суюлтирилган газнинг нархларини ошиши мумкинлигини олдиндан прогноз қилган ҳолда, унинг нархини барқарорлаштиришни таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўриш юзасидан масъул регуляторга хабар юборилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Рақобат қўмитаси пропан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made