Прокурор Трампга қўйилган айбловни янгилади

Олам

image

АҚШ махсус прокурори Жек Смит собиқ президент Дональд Трампга 2020 йилги президентлик сайловларини сохталаштиришга уриниш учун янгиланган айбловни эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 28 августга ўтар кечаси “Reuters” хабар берди.

Жорий йилнинг 26 август куни Жек Смит ҳам Флорида судининг қарори устидан апелляция берган эди. У июль ойида Трампга ўз мулкида махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлагани учун ишни рад этди. Шунда судья Эйлин Каннон Смитнинг АҚШ махсус маслаҳатчиси этиб тайинланишини ноқонуний деб топди. Канноннинг ўзи Трамп президент бўлганида судья этиб тайинланган.

Агар Смитнинг апелляцияси қабул қилинса, суд жараёни давом этиши мумкин, лекин унинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловига қадар якунланиши эҳтимоли кам. 

“Айни пайтда Трамп ғалаба қозонса, ўзини афв этиши мумкин”, дейди кузатувчилар.

Трамп сайлов натижаларини ўзгартиришга уриндими?

Маҳаллий ОАВга кўра, Дональд Трамп сайловда демократ рақиби Жо Байденга ютқазиб, штат сайлов комиссияси раҳбарига босим ўтказиб, Жоржия штатида натижаларни ўзгартиришга урингани ҳақида далиллар мавжуд. Жоржия прокуратураси ҳозирда сайловчиларни фирибгарлик қилиш фитнаси бўйича тергов қилмоқда, бу 3 йилгача қамоқ жазосини назарда тутади.

Бундан ташқари, Трампнинг радикал тарафдорлари 2021 йил 6 январда Вашингтондаги нутқидан сўнг парламент овоз бериш натижаларини тасдиқлаётган Капитолий биносига бостириб кирди. Намойишчилар полиция ва Миллий гвардия билан тўқнашган, оқибатда 5 киши ҳалок бўлган ва 50 га яқин киши ҳибсга олинган. 

Вашингтондаги АҚШ Олий суди 1 июль куни Трампнинг жиноий жавобгарликка тортилишдан қисман дахлсизлиги ҳақида қарор чиқарганидан сўнг Смит иш бўйича айблов хулосасини таҳрир қилишга мажбур бўлди. Гап собиқ президентнинг конституциявий ваколатлари доирасида содир этган ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортилишдан ҳимояланиш ҳақида бормоқда. 

“Бироқ Трамп фуқаро сифатидаги хатти-ҳаракатларига оид суд жараёнларида иммунитетга эга эмас”, дея таъкидлади Олий суд.

Шунга кўра, янги айбловда Дональд Трампнинг президент сифатида қилган ҳаракатларига оид барча айбловлар олиб ташланади. Бунинг ўрнига, 2020 йилги сайловда номзод сифатида нима қилганига урғу берилади. Жиноят кодексининг Трампга айблов қўяётган моддалари ўзгаришсиз қолмоқда. Собиқ президент Тruth Social ижтимоий тармоғида Смит “Олий суд қарорини четлаб ўтиш учун шунчаки ўша ишни қайта ёзиш” деб ёзган.

Капитолийга бостириб киришдан кейин АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг комиссияси Трампнинг ўша даврдаги воқеалардаги ролини аниқлаш учун 140 мингдан ортиқ ҳужжатларни ўрганиб чиқди ва мингдан ортиқ гувоҳлар билан суҳбатлашди. Комиссия июнь ойи бошида бўлиб ўтган биринчи йиғилишида Трампни биринчи навбатда Вашингтондаги тартибсизликлар учун жавобгар деб ҳисоблаб, буни “тўнтаришга уринишнинг чўққиси, ҳукуматни ағдаришга бўлган шафқатсиз уриниш” деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг