WSJ Пригожиннинг ўлими ортида ким турганини очиқлади

Олам

image

Евгений Пригожиннинг ўлдирилишини Россия Хавфсизлик Кенгаши раҳбари Николай Патрушев уюштирган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” ёзмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Пригожин қўзғолон бошлаганида, Патрушев буни “Вагнер” раҳбаридан абадий қутулиш имконияти сифатида кўрган.

WSJнинг ёзишича, Президент Патрушевнинг сўзларига қулоқ солмаган, чунки вагнерчилар жанг майдонида муваффақиятга эришаётган эди.

Кейин Пригожин гўёки Путинга қўнғироқ қилган ва ўқ-дорилар етишмаслигидан шикоят қилган ва бу катта йўқотишларга олиб келган.

WSJ манбасига кўра, Патрушев ўша пайтда Путиннинг офисида эди. Хавфсизлик Кенгаши раҳбари Пригожин хавфли бўлиб қолди ва Кремль кучини ҳурмат қилишни тўхтатди, деб ҳисоблаган.

“Путин Пригожиннинг таъминот ҳақидаги кейинги шикоятларини, шу жумладан Россия ҳарбий раҳбарияти билан оммавий можароларни эътиборсиз қолдирди ва Вагнер раҳбарининг қўнғироқларига жавоб бермади”, деб ёзади WSJ.

Материалда айтилишича, 2023 йил июнь ойида Пригожин ўз исёнини бошлаганида, Патрушев назоратни ўз қўлига олган.

Шунингдек, Хавфсизлик кенгаши раҳбари Пригожинга ҳамдард бўлган зобитларни чақириб, Пригожин “Вагнер”ни исённи тўхтатишга ишонтиришни сўраган.

Патрушев қўшни давлатлардан можароларни ҳал қилиш учун воситачилар ҳам қидирган. Александр Лукашенкодан ташқари бу Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев эди. Агар Россия армияси ёлланма аскарларни ушлаб тура олмаса, Қозоғистон қуролли кучлари ёрдам бериши керак эди. Бироқ Тўқаев рад жавобини берган.

Қўзғолон тугагандан сўнг, Патрушев қотиллик режасини ишлаб чиқишни бошлаган. Нашрнинг Ғарб разведка идораларидаги манбаларига кўра, Путинга бу режалар кейинроқ кўрсатилган ва у эътироз билдирмаган.

Жорий йилнинг 23 август куни “Вагнер” раҳбари Шереметево аэропортида унинг самолёти текширилиб, жўнаб кетишга тайёрланаётган пайтда кутиб турганида, айнан шу вақтда қанот остига кичик бомба қўйилган. Парвоздан ярим соат ўтгач, тахминан 8500 метр баландликда бомба портлаган. Самолётдаги ўн кишининг барчаси ҳалок бўлган. Кремль Пригожиннинг ўлимига алоқадорлигини рад этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Николай Патрушев Евгений Пригожин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг