Пригожин сўзидан қайтди

Олам

image

“Вагнер” ёлланма қўшинлари раҳбари Евгений Пригожин ёлланма гуруҳ Бахмутни тарк этмаслигини айтди. Унга кўра, Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер”га кейинги жанговар ҳаракатларни давом эттириш учун зарур бўлган ўқ-дориларни беришга ваъда берган. Бу ҳақда Пригожиннинг матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, генерал Сергей Суровикин Мудофаа вазирлиги ва “Вагнер”нинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун масъул этиб тайинланган.

“Бугун кечқурун биз шу вақт ичида биринчи марта жанговар буйруқ олдик, унда махфий маълумотларни олиб ташласак, хулоса қуйидагича бўлади: улар бизга кейинги ҳаракатларни давом эттиришимиз учун зарур бўлган ўқ-дорилар ва қуролларни беришга ваъда беришди, биз Бахмутда ўзимиз хоҳлаганча ҳаракат қилишимиз мумкинлигини айтишди ва бизга Суровикин Мудофаа вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик бўйича “Вагнер” ҳарбий операциялари доирасида барча қарорларни қабул қиладиган шахс сифатида берилди”, дейди Пригожин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Пригожин “Вагнер” Бахмутни 10 май куни тарк этишини эълон қилган, Рамзан Қодиров эса “Вагнер” кетганидан сўнг шаҳардаги уларнинг ўрнини эгаллашга тайёрлигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Вагнер Бахмут Пригожин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг