Президентни қўриқлаш ваколати ДХХдан олинади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Президент хавфсизлигини таъминлаш ваколатидан маҳрум қилинади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи япи мажлисида маъқулланган “Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда шулар назарда тутилган.

Қонунга мувофиқ “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонунга қуйидагича мазмундаги 9-2 моддаси киритилади.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати:

•    Ўзбекистон Республикаси Президенти, унинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган даврда қўриқланиши лозим бўлган чет давлатлар ва ҳукуматларнинг, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг ва бошқа шахсларнинг хавфсизлигини ҳамда шахсий дахлсизлигини таъминлайди;

•    қўриқланувчи шахсларнинг доимий ва вақтинчалик ташриф буюрадиган жойларини, шунингдек харакатланиш йўналишлари хавфсизлигини таъминлайди;

•    қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.”

Янги қонун билан “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонундан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг, шунингдек чет эл давлатлари, ҳукуматлари бошлиқлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган даврда мазкур давлат (ҳукумат) бошлиқлари ва халқаро ташкилот раҳбарларининг хавфсизлиги ҳамда қўриқланишини таъминлаши тўғрисидаги банд чиқариб ташланяпти.

Мазкур қонун Президент томонидан имзоланиб, эълон қилингач, кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 январдаги фармони асосида ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент ДХХ хавфсизлик

Баҳолаганлар

435

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг