"Президентлик умр бўйи қамоқдан озод бўлишни англатмайди”. Суд Трампнинг илтимосини рад этди

Олам

image

АҚШ округ судьяси Таня Чуткан АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампнинг 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб киргани учун жиноий таъқибни бекор қилиш ҳақидаги иккита илтимосини рад этди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

2020 йилги сайловда мағлуб бўлганидан кейин ҳокимиятни сақлаб қолишга уринишда айбланган Трамп президентлик дахлсизлигидан келиб чиқиб, ишни тугатишни сўраган.

Иккинчи петицияда у АҚШ Конституциясига бошқа нарсалар қатори сўз ва йиғилишлар эркинлигини кафолатлайдиган биринчи тузатишни илгари сурган. Судья Таня Чуткан ўз қарорида собиқ президентлар бошқа фуқаролар сингари жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтган.

Судьяга кўра, Конституция собиқ президентлар лавозимида бўлган вақтида содир этган жиноятлари учун мутлақ дахлсизликни таъминлай олмайди.

"Ишлаётган президент қандай иммунитетларга эга бўлишидан қатъи назар, Қўшма Штатларда фақат битта раҳбар мавжуд ва бу лавозим умрбод "қамоқдан озод бўлиш" картаси билан таъминланмайди", дейди судья ўз қарорида.

Трампнинг адвокати Тодд Бланш суд қарорига изоҳ беришдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг август ойида Дональд Трампга 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб киришга алоқадор федерал айбловлар қўйилган. Федерал судялар ҳайъати унга тўртта модда бўйича айблов эълон қилди, улардан иккитаси 5 йилгача, яна иккитаси эса 20 йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади. Собиқ президент ўз айбини тан олмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Суд Капитолий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг