Трампнинг “бош оғриғи”. Суд уни Капитолийга ҳужум учун айбдор деб топди

Олам

image
АҚШда катта тўполон: Трамп тарафдорлари Конгресс биносига бостириб кирди north_east

АҚШда катта тўполон: Трамп тарафдорлари Конгресс биносига бостириб кирди

Колорадо суди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2021 йилда Капитолийга бостириб киришга алоқадорлигини аниқлади. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Судья суд қарорига таяниб, Трамп ўз ҳаракатлари ва оммавий баёнотлари билан 2021 йилдаги “қўзғолонни қўзғатганини” тан олган. Бироқ қарорда бу ҳолат АҚШнинг собиқ президентининг яна давлат раҳбари лавозимига номзодини қўйишига тўсқинлик қилмаслиги алоҳида таъкидланган.

Дональд Трамп сайловолди ташвиқоти вакили Стивен Чунг Колорадо суди қарорига мутлақо қўшилмаслигини айтади. У ҳозирда АҚШ Демократик партияси вакилларининг собиқ президент “бўлажак сайловларга аралашиш учун беадаб уринишларни амалга оширмоқда”, деган фикрни инкор этади.

Маълумот учун, шу йилнинг август ойида Дональд Трампга 2021 йил 6 январда Капитолийга бостириб киришга алоқадор федерал айбловлар қўйилган. Федерал судялар ҳайъати унга тўртта модда бўйича айблов эълон қилди, улардан иккитаси 5 йилгача, яна иккитаси эса 20 йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади. Собиқ президент ўз айбини тан олмади.

Ҳозирда Дональд Трамп Республикачилар партиясидан 2024 йилда АҚШ президентлигига номзод бўлиш учун даъвогар. Ҳозирда у Республикачилар партиясининг праймеризда яққол етакчиси (сўровлар унинг энг яқин рақиби, Флорида губернатори Рон Де Сантисдан 47 фоизга илгарилаб кетганини кўрсатмоқда), агар у праймеризда ғалаба қозонса, келаси йилнинг ноябрида бўлиб ўтадиган умумий сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Миллий рейтингларда, CNN маълумотларига кўра, Трамп ҳозирда амалдаги давлат раҳбари, АҚШ Демократик партиясидан потенциал номзод Жо Байдендан олдинда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made