Президентлар Мбаппенинг зиёфатида иштирок этмади
Спорт
−
22 Май
3531Франция Президенти Эммануэль Макрон ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг клубни тарк этиши муносабати билан ўтказилган хайрлашув кечасида қатнашмади. Бу ҳақда “Le Parisien” хабар берди.
Манбага кўра, Килиан Макронни меҳмонлар рўйхатига киритган ва ҳақиқатан ҳам келишига умид қилган, бироқ президент кечага ташриф буюрмади.
Шунингдек, парижликлар президенти Носир Ал-Хелайфи ҳам кечки овқатга келмади. У Мбаппе билан зиддиятда, чунки футболчининг кетиш қароридан норози.
Қайд этиш жоиз, кечки овқат 20 май куни кечқурун Париж марказидаги итальян ресторанларидан бирида бўлиб ўтди. Унда жамоанинг ҳозирги ва собиқ футболчилари ҳамда клуб ходимлари иштирок этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь