Президент янги матбуот котиби ишни эплай олишига ишоняпти

Жамият 5918
image
-

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раисининг ўринбосари – Президент Матбуот котиби лавозимига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларининг бу йилдаги ижросига бағишланган видеоселектор анжуманида Асадов Президентнинг янги Матбуот котиби сифатида таништирилган. Бу ҳақда йиғилишда иштирок этаётган QALAMPIR.UZ Бош муҳаррири Суннатилла Абдуллаев хабар бермоқда. 

Давлат раҳбари Асадовни янги лавозимга тайинлангани ҳақида сўз очиб, хорижда ишлаб келган бу кадр ўзига топширилган ишни эплай олишини алоҳида урғулади.

Шунингдек, Асадовга вилоят ҳокимларининг матбуот котибларига иш ўргатиш бўйича кўрсатма берди.

Президент бундан буён вазирларнинг матбуот котиблари Шерзод Асадовга ҳисобот бериши кераклигини қўшимча қилди.

Қайд этиш керакки, Президент Матбуот котиби лавозими Комил Алламжонов ишдан олингани (2018 йил октябрь)дан бери вакант бўлиб турганди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 184
Рейтинг: 3
t
×