Президент волонтёрлик тўғрисидаги қонунни имзолади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонунга мувофиқ, волонтёрлик фаолияти – жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бепул асосда амалга ошириладиган, жамоат учун фойдали бўлган ихтиёрий фаолият ҳисобланади.

Волонтёрлик фаолияти қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

•    якка тартибдаги волонтёрлик фаолияти;
•    волонтёрлар гуруҳи таркибидаги волонтёрлик фаолияти;
•    волонтёрлик ташкилоти орқали волонтёрлик фаолияти.

Кам таъминланганларни, ишсизларни, кўп болалиларни ва бошқа шу каби шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ёрдам кўрсатиш волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш йўналишларидан биридир.

18 ёшга тўлган жисмоний шахслар волонтёрлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Волонтёрлик волонтёр ва волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси ўртасида ёзма шаклда тузилган шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.

Волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси, агар у волонтёрлик фаолияти билан ойига 20 соатдан кўпроқ банд бўлса, волонтёр билан волонтёрлик шартномасини тузиши шарт.

Волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси волонтёрга махсус кийим-бош беради ҳамда  волонтёрлик акцияси ўтказилаётган жойга келиб кетиши учун йўл ҳақи, яшаш, овқатланиш ва бошқа харажатларининг ўрнини қоплайди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун Волонтёрлик

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг