Президент ва ҳукумат ҳужжатлари билан тузилган 29 та коллегиал орган тугатилади
Жамият
−
12 декабр 2019 7075 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб тугатилаётган алоҳида идоралараро коллегиал органлар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга 29 та ташкилот киритилган.
Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан бирга 2020 йил 1 мартга қадар мазкур қарорнинг 3-иловасини амалга оширишга қаратилган тегишли тадбирларни амалга оширилишини таъминлаши ва бунда қуйидагиларни назарда тутиши белгиланди:
- тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва ўрганиш;
- ўтказилган хатлов ва ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг долзарб ваколатларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.






Live
БарчасиБлогер Азиз Ҳакимов 4 йилга қамалди
11 август
Путин ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтди
11 август