Президент тўқимачилик корхоналарига бир шарт билан ҚҚСни қайтаришни буюрди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 23 апрель куни тўқимачилик саноати барқарорлигини таъминлаш, пандемиянинг соҳага таъсирини юмшатиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда Президент жорий йил 1 апрелга қадар сотилган пахта толасининг якуний тўлов муддатини 90 кундан 150 кунга узайтиришга кўрсатма берди.

Молия вазирлигига корхоналарнинг айланма маблағини ўзида сақлаб қолиш учун экспорт божхонада расмийлаштирилган заҳоти қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш механизмини жорий қилиш топшириғи берилди.

Бундан ташқари, келгуси 5 йилда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни 4-5 бараварга кўпайтириш, таннархни рақобатчиларга нисбатан арзонлаштириб, ташқи бозорларни эгаллаш бўйича топшириқлар берилди. Бунинг учун маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириб, сифатини кескин ошириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Хусусан, хорижий компаниялар билан биргаликда йирик экспорт корхоналари ташкил этиб, таниқли брендлар асосида бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш юзасидан кўрсатма берилди.

Шу мақсадда Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида тайёр маҳсулот экспорт қилувчи янги корхоналар учун технопарк ташкил этилади. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан кредит линияси доирасида 300 миллион доллар маблағ ажратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев тўқимачилик

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг