Президент сайлови: халқ яна Мирзиёевни сайлайдими?

Жамият

Жорий йил Ўзбекистонда катта сиёсий воқеа – Президент сайлови бўлиб ўтиши кутилмоқда. Сайлов ҳар галги анъанага кўра декабрда эмас, балки октябрь ойининг учинчи ўн кунлиги, биринчи якшанбасида бўлиб ўтади. 

Ўзбекистонда сўнгги Президент сайлови 2016 йил мамлакатни қарийб 27 йил бошқарган Биринчи Президент Ислом Каримов вафотидан кейин ўтказилди. 

2016 йилнинг 4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 20 миллион 428 минг 891 сайловчининг 17 миллион 957 минг 667 нафари овоз бериш жараёнларида иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,83 фоизини ташкил этган. 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига қўйилган номзодлар қуйидагича овоз тўплади.
 
“Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Сарвар Отамуратовга – 421 055 та ёки 2.35 фоиз.
 
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев 15 млн 906 минг 724 та ёки 88,6 фоиз.
 
Халқ демократик партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмоновга 669 минг 180 та ёки 3,73 фоиз.
 
“Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Умаровга 619 минг 972 та 3,46 фоиз.

Президент Мирзиёев даврида Ўзбекистон мисли кўрилмаган, ҳатто, кутилмаган даражада ўзгарди. Каримов вафотидан кейин мамлакатга оралаган эркинлик, демократия ва чин маънодаги ҳуррият шабадаси сайлов ўтгач, яна сиқилиши мумкин, деган ўй-хаёллар бор эди. Албатта, бу шабада ҳали тезлик билан эсаётгани ёки тўфон, бўронга айлангани йўқ. Бироқ, 5 йилга нисбатан ўзгаришлар катта. Натижада эса халқнинг сиёсий билими ортди. Энди улар шоу-бизнес вакилларини унутиб, вазирлар, ҳокимлар, депутат ва сенаторларни таний бошлади. Бошқача қилиб айтганда, амалдорлар ҳам ерга тушди, “чиройини” кўрсатди. Айримларнинг “дийдорига тўйишга” ҳам улгурдик. Шу боис ҳам жорий йилда ўтадиган сайлов Каримов давридаги сайловлардан анча фарқ қилиши эҳтимоли юқори. 

Хўш, сиёсий жараёнларни кузатиб бораётган ва унинг билвосита иштирокчисига айланаётган одамлар бугунги ўзгаришлар ҳақида нима дейди? Улар қайси номзодга овоз бермоқчи? Одамларни қайси муаммо қийнаяпти ва улар янги Президентдан нимани кутмоқда? QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова шаҳар кўчаларида бўлиб, респондентларга микрофон тутди. 

Ушбу сўровномани юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Президент сайлови Мирзиёев

Баҳолаганлар

497

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг