Президент Приднестровьедаги воқеалар фонида Хавфсизлик кенгашини чақирди

Олам 9021
image

Молдова Президенти Майя Санду Приднестровьеда рўй берган воқеалар муносабати билан Олий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайти хабар берган.  

Таъкидланишича, учрашув бугун, 26 апрель куни соат 13:00 да (Тошкент вақти билан 15:00) бошланади. Соат 15:00 да (Тошкент вақти билан 17:00) Майя Санду матбуот учун брифинг ўтказади. 

Тан олинмаган Приднестровье Молдова Республикаси Ички ишлар вазирлигига кўра, кеча, 25 апрель куни номаълум шахслар Тирасполдаги Давлат хавфсизлик вазирлиги биносига гранатомётдан бир неча марта ўқ узган. 

Шундан сўнг Тираспол яқинидаги аэродромга ҳужум қилинган. Бугун, 26 апрель куни эса Приднестровье Молдова республикасида номаълум шахслар Россия радиоси дастурларини қайта эшиттирувчи минтақавий радиомарказни портлатиб юборди. 

Тан олинмаган республика 1992 йил 7 июль куни Молдова ва Приднестровье ҳудудидаги айирмачи кучлар ўртасида зиддият авж олиши ортидан ташкил топган. Можаро авж олганда Россия ўртага тушиб, Молдова ҳукумати билан низони тинч йўл орқали ҳал қилиш учун келишув имзолаган. Тез орада Россия ҳарбийлари “тинчликпарвар кучлари” номи остида Бендери ва Дубоссарига киритилган. 1992 йил 2 август куни Россия қозилигида икки томон ўзаро келишувга эришган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 353
Рейтинг: 3
Теглар
t
×