Приднестровьеда портлаш бўлди

Олам

image

Бугун, 26 апрель куни тан олинмаган Приднестровье Молдова республикасида номаълум шахслар Россия радиоси дастурларини қайта эшиттирувчи минтақавий радиомарказни портлатиб юборди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Энг кучли иккита антенна ишдан чиқди: бири мегаватт, иккинчиси ярим мегаватт. Иккаласи ҳам РФ радиосини қайта эшиттиради. Приднестровье радиомаркази ходимлари ва маҳаллий аҳолидан ҳеч ким жабрланмади”, дейилади ИИВ Матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ тан олинмаган Приднестровье республикаси Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган Маяк қишлоғидаги йирик радиомарказда портлаш юз бергани ҳақидаги маълумотни текширишини маълум қилганди.

Қайд этиш керакки, тан олинмаган Приднестровье Молдова республикасида Россия қўшинлари мавжуд. Украина томони рус ҳарбийлари урушда йўқотишларга учраб, қатор чизиқларда чекинишга мажбур бўла бошлагач, Приднестровье томондан ҳужум бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Ҳудуддаги ҳарбийларнинг фаоллашгани шундай гумонга боришга сабаб бўлган.

Эндиликда Приднестровье портлашда Украина уюштиргани айтилиб, бу ердаги рус ҳарбийлари Украина ҳудудига киритилиши ҳам ҳеч гап эмас.

Тан олинмаган республика 1992 йил 7 июль куни Молдова ва Приднестровье ҳудудидаги айирмачи кучлар ўртасида зиддият авж олиши ортидан ташкил топган. Можаро авж олганда Россия ўртага тушиб, Молдова ҳукумати билан низони тинч йўл орқали ҳал қилиш учун келишув имзолаган. Тез орада Россия ҳарбийлари “тинчликпарвар кучлари” номи остида Бендери ва Дубоссарига киритилган. 1992 йил 2 август куни Россия қозилигида икки томон ўзаро келишувга эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг