Президент Мирзиёев “Арқадағ” билан суҳбатлашди
Жамият
−
04 Август 2023 5659 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига келгач, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув давомида Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани, мамлакатларнинг стратегик шериклиги изчил мустаҳкамланаётгани қайд этилган.

Шунингдек, суҳбат давомида савдо, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик ҳақида гаплашилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель