Президент қарори лойиҳаси экспериментдан ўтказилади  

Жамият 2385
image

Давлат мулки объектларини сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади . Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг туман (шаҳар) ҳокимларига ўзларининг бўйсунувидаги ҳудудда жойлашган умумий эгаллаган майдони 1000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат мулки объектларни объектлар уларни баҳоламасдан, 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш орқали инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда ўрнатилган тартибда сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқини бериш орқали давлат мулки объектларини сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент (кейинги ўринларда — эксперимент) ўтказиш ҳақидаги таклифлари маъқулланади .

Белгиланишича, давлат мулки объектларини сотиш бўйича тушган таклифлар ва буюртманомалар тегишли равишда туман (шаҳар) ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари, туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бошқарадиган ҳамда таркибига туман (шаҳар) молия, иқтисодиёт, қурилиш, савдо-саноат палатаси бўлимлари, ер тузиш кўчмас мулк кадастри корхоналари ва туман (шаҳар) Давлат санитария-эпидемиологик осойишталик маркази раҳбарлари кирадиган танлов комиссиялари (туман танлов комиссияси) томонидан кўриб чиқилади;

туман танлов комиссиялари ўз фаолиятини Ҳудудий танлов комиссиялари томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган регламентга мувофиқ амалга оширади;

туман (шаҳар) ҳокимларининг бўш турган давлат мулки объектларни сотиш тўғрисидаги қарорлари ҳамда ушбу қарорларга асосан сотилиши белгиланган объектлар тўғрисидаги маълумотлар объектларни белгиланган тартибда электрон аукцион савдоларига чиқариш учун бир кунлик муддатда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этилади;

Эксперимент 2020 йилнинг 1 июлига қадар ўтказилади.

Шаҳноза Тўрамуротова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 3
t
×
×