Президент қарори билан “InterForum” ДУК ташкил этилди
Жамият
−
08 Июнь 2019
5093Жорий йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Конгресс-кўргазма тадбирларини давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражаларда ташкил этиш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Қарор билан, “Delta city” халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳузурида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” ДУК негизида “InterForum” ДУК ташкил этилди.
“InterForum” кейинчалик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ўтказилади ва унинг таъсисчилигида меҳмонхона хизматини кўрсатувчи “InterHotel” МЧЖ ташкил этилади.
“InterForum”нинг асосий вазифаси халқаро конгресс-кўргазма тадбирларни ўтказиш ҳисобланади.
LiveБарчаси