Президент қарори билан “InterForum” ДУК ташкил этилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Конгресс-кўргазма тадбирларини давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражаларда ташкил этиш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Қарор билан, “Delta city” халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳузурида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” ДУК негизида “InterForum” ДУК ташкил этилди.

“InterForum” кейинчалик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ўтказилади ва унинг таъсисчилигида меҳмонхона хизматини кўрсатувчи “InterHotel” МЧЖ ташкил этилади.

“InterForum”нинг асосий вазифаси халқаро конгресс-кўргазма тадбирларни ўтказиш ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент қарори

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг