Президент иштирокидаги мустақиллик байрами жонли эфирда намойиш этилмади
Жамият
−
31 Август 2019
8321Бугун, 31 август – Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинган кун. Айни вақтда мамлакатда мустақилликнинг 28 йиллиги кенг нишонланмоқда. Анъанага кўра, пойтахтда жойлашган “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида мустақиллик байрами тантаналари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Одатга кўра, Ўзбекистондаги бундай байрам тадбирлари телевидение орқали жонли эфирда намойиш этиларди. Бироқ, бу йил тарихда биринчи бор, ушбу тантанали маросим жонли эфирда намойиш этилмади. Бунинг сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Мамлакатдаги давлат телеканаллари Мустақиллик байрам тантаналари бўлиб ўтаётгани ва унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлагани ҳақида лавҳа эфирга узатиш билан чегараланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь