Президент бугун Сергели метросини очиб беради

Жамият 7689
image

Бугун, 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини очиб беради. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Сергели туманида қурилаётган ер устки метросида темир-бетон конструкция ишлари жорий йилнинг сентябрь ойида 100 фоиз якунланганди.

Тумандаги янги ер устки метро линияси узунлиги 6,9 кмдан иборат. У ўз ичига “Чоштепа”, “Тошкент халқа йўли”, “Сергели”, “Aфросиёб”, “Қипчоқ” бекатларидан жамлаган. Маълумотларга кўра, ушбу йўналиш бир кунда 35 минг йўловчига хизмат қилади.

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент метрополитени Чилонзор йўналишининг Олмазор бекатидан янги қурилган Сергели метро линиясининг сўнгги бекатигача тест режимида поезд ҳаракати амалга оширилганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 августида Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида яна 2 та бекат ҳамда ерусти айлана линиясининг бир қисми ишга туширилди. Юнусобод йўналишида “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари йўловчи ташишни бошлаган бўлса, Ўзбекистондаги илк ерусти метро йўли “Дўстлик-2” бекатидан “Қўйлиқ” бекатигача салкам 12 километр масофада иш бошлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 255
Рейтинг: 3
t
×