Авиаҳалокат қурбонларига 4 млн тенгедан компенсация тўланади – Президент

Олам

image

Хабарингиз бор, бугун, 27 декабрь куни Қозоғистонда Олма-ота–Нур-Султон йўналишида учган самолёт қулади. Натижада ҳозиргача 12 киши ҳалок бўлди, жароҳатланганлар 40 нафардан ортиқ.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев авиаҳалокатда  қурбон бўлганларнинг оиласига 4 млн тенгедан пул ажратилишига кўрсатма берди.

Самолёт фожиасида жароҳатланганларга ҳам керакли моддий ёрдам кўрсатилади.

Фавқулодда ўтказилган йиғилишда Президент барча авиакомпаниялар ва авиация инфратузилмаларини текширишни буюрган.

Бош прокуратура ва ИИВга авиаҳалокат сабабларини ўрганиш, айбдорларни жазолаш ва Олма-ота аэропорти яқинидаги бино қурилишининг қонунийлигини текширишни топширган.

Маълумот учун, Bek Air авиакомпаниясининг ҳалокатга учраган самолётида 100 киши бўлган. Шундан, 95 нафари йўловчи, 5 нафари экипаж аъзоси бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон авиаҳалокат

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг