Қозоғистонда мотам: Авиаҳалокат қурбонлари ҳақида расмий маълумот берилди

Олам

image
Авиаҳалокат қурбонлари сони ортди. Тўқаев ҳодисага муносабат билдирди north_east

Авиаҳалокат қурбонлари сони ортди. Тўқаев ҳодисага муносабат билдирди

Қозоғистонда 28 декабрь авиаҳалокат қурбонларининг хотираси учун миллий мотам куни деб, эълон қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг Матбуот котиби маълум қилди.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Bek Air авиакомпаниясининг Олма-ота–Нур-Султон йўналишида учган самолётининг ҳалокатга учраши бўйича Жиноят кодексининг 344-моддаси 3-қисми (“ҳаво транспортининг хавфсизлиги ва ундан фойдаланиш қоидасини бузиш”) билан жиноий иш қўзғади. Вазирлик ҳалокатда 12 киши қурбон бўлгани ва 49 киши жароҳатланганини расман маълум қилди.

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ҳам самолёт ҳалокатида қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

“Олма-ота шаҳридаги аэропортдан учган самолёт ҳалокатида қурбон бўлган ва жабрланганлар ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Қайғуингизни бўлишиб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик ва жабрланганларга тезроқ тузалиб кетишларини тилайман”, деган Назарбоев.

Эслатиб ўтамиз, Олма-отадаги авиаҳалокат қурбонлари сони ортиб боряти.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон авиаҳалокат

Баҳолаганлар

296

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг