Авиаҳалокат қурбонлари сони ортди. Тўқаев ҳодисага муносабат билдирди

Олам

image

Аввалроқ, Қозоғистонда Олма-отадан Нур-Султонга учган самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Bek Air авиакомпаниясига тегишли Fokker-100 самолёти бортида 100 киши билан учиш вақтида 2 қават баландликдаги бинога урилган.

Дастлаб ҳодисада 7 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Бироқ ҳозирга келиб қурбонлар сони 14 нафарга етди. Шунингдек, турли манбаларга кўра, 20 нафардан ортиқ жароҳатланганлар ҳақида маълумот мавжуд.

Мамлакатда Bek Air авиакомпаниясининг парвозлари тўхтатиб қўйилди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

“Бугун, 27 декабрь куни тонгда Олма-ота яқинидаги самолёт қулашида ҳалок бўлган фуқароларнинг қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Жабрланувчиларга ёрдам кўрсатилади. Асқар Мамин (Бош вазир) бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди. Барча айбдорлар қонунга кўра қаттиқ жазоланади”, деган Тўқаев Twitter`даги саҳифасида.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон авиаҳалокат

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг