Қозоғистонда бортида 100 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради (видео)

World

Reklama
0:00

Бугун, 27 декабрь куни Қозоғистонда Олма-ота–Нур-Султон йўналишида учган самолёт ҳалокатга учради. Bek Air авиакомпаниясига тегишли Fokker-100 самолёти парвоз вақти баладликни йўқотиб, бетон тўсиққа ҳамда икки қаватли иншоотга урилган. Бу ҳақда "Tengrinews" хабар берди.

Ҳалокатга учраган самолёт бортида 100 киши бўлган. Шундан 95 нафари йўловчи, 5 нафари экипаж аъзоси.

“Зудлик билан қидирув-қутқарув ишлари бошланди. Ёнғин юз бермаган. Айни вақтда 7 киши ҳалок бўлган”, деган Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги вакили.

Бош вазир кўрсатмаси билан ҳукумат комиссияси тузилди. Унга Бош вазир ўринбосари раҳбар этиб тайинланди. Комиссия воқеа жойига учиб кетган. Вазият тўлақонли ўрганилмагунча, бу русумдаги самолётлардан фойдаланиш вақтинча тўхтатилди.


Rate Count

276

Rating

3

Rate this article

Share with your friends