Президент аудиторлик тўғрисидаги қонунни имзолади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қонунга кўра, Молия вазирлиги аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади. Аудитор сифатида малака сертификатига эга бўлган шахслар фаолият юритиши мумкин.

Молия вазирлиги сайтида аудиторлик фаолиятига оид маълумотлар, аудиторлик фаолиятининг стандартлари жойлаштирилиши лозим.

Банклар ва бошқа кредит ташкилотларида аудиторлик текшируви ўтказилишида Марказий банк масъул орган ҳисобланади.

Аудиторлар жамоат бирлашмалари уларнинг малака имтиҳонларини ўтказишда ва тест синовларини тузишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Аудиторлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Аудитор ўзи ишлайдиган фақат битта ташкилот муассиси бўлиши мумкин.

Аудиторлик сертификати Молия вазирлиги томонидан берилади. Сертификат олиш учун талабгор олий маълумотли ва охирги 10 йилдан 3 йил бухгалтерия ва аудит соҳасида ёки ОТМда ишлаган бўлиши керак.

Сертификат учун аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда малака имтиҳони топшириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Шунингдек, Қонун билан аудиторлик ташкилотининг мақоми ҳам белгиланди. Жумладан, аудиторлик ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотлар реестрга киритилганидан фаолият юритиш ҳуқуқига эга. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувлари ва турдош хизматларни кўрсатади.

Қонун расмий эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

аудиторлик Қонун

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг