Президент 182 нафар маҳкумни афв этди
Жамият
−
07 Декабрь 2021
6567Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев афв тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Унга кўра, ҳибсдаги 182 нафар маҳбус озодликка чиқарилади. Бу ҳақда Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан йўллаган байрам табригида айтилган.
Президент фармони ҳали матбуотда эълон қилинганича йўқ.
“Халқимизга хос кечиримлилик, бағрикенглик ва олижаноблик тамойилларига амал қилган ҳолда, билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларга нисбатан афв институти мунтазам қўлланмоқда. Шу борадаги ишларимизнинг давоми сифатида Конституция куни арафасида яна бир фармонга имзо чекдим. Унга кўра, шу тоифага мансуб 182 нафар шахс муддатидан олдин озод қилиниб, эркин ҳаётга қайтарилмоқда”, дейди давлат раҳбари.
Президент келтирган маълумотларга кўра, бу йил 4 мингдан ортиқ шахс суд залидан озод қилиниб, 8 мингга яқин фуқарога нисбатан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган, 859 нафар шахс оқланган.
Эслатиб ўтамиз, Президент мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида 215 кишини афв этиш ҳақидаги ҳужжатни имзолаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь