Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш кенгашининг таркиби янгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни жорий йилнинг 18 августида тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот якунлари бўйича белгиланган вазифалар ижроси тўғрисидаги қарорни имзолади

Мазкур қарор билан тадбиркорлик фаолиятидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқиш, давлат органлари томонидан билдирилган ташаббусларнинг самарали амалга оширилишини назорат қилиш ва тадбиркорлик субъектлари томонидан бир йил аввал ташкил этилган Президент ҳузуридаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат кенгаши таркибини янгилаш бўйича таклифлар маъқулланган.

Эндиликда кенгаш йиғилишлари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Кенгашда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилгунга қадар муҳокама қилинади.

Кенгаш аъзолигидан чиққанлар:

  1. Сардор Умурзоқов – Президент администрацияси собиқ раҳбари;
  2. Лазиз Қудратов – инвестициялар, саноат ва савдо вазири;
  3. Илҳом Норқулов – иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари;
  4. Шерзод Қудбиев – Солиқ қўмитаси бошлиғи;
  5. Обид Ҳакимов – Президент маслаҳатчиси ўринбосари;
  6. М. Аллаёров – Президент администрацияси Ҳуқуқий экспертиза бўлими мудири ўринбосари;
  7. Мирзиёд Юнусов – “Ўзэлтехсаноат” бошқаруви раиси;
  8. Абдулла Абдуқодиров – “Double A Solutions” МЧЖ собиқ асосчиси;
  9. Сарвар Ахадов – “Texnopark” МЧЖ директори;
  10. Мурод Назаров – “Murad Buildings” МЧЖ таъсисчиси;
  11. Қ. Панаев – “Uy-Jay Qurilis” МЧЖ собиқ директори;
  12. Фазлиддин Сирожиддинов – Uztex Group директори;
  13. Камол Абдуллаев – Sam Antep Gilam қўшма корхонаси директори;
  14. Тожи Расулов – “Rasulov Toji” МЧЖ директори;
  15. Жасур Аминов – “Red Star Oxus” МЧЖ директори.

Кенгашнинг янги аъзолари қуйидагилардан иборат:

  1. Лариса Белоусова – Ўзбекистон муҳандис-консалтинг уюшмаси директори;
  2. Гулнора Маҳмудова – “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар уюшмаси раиси;
  3. Муроджон Муҳамеджонов – United Tax Advisors солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори;
  4. Элмурод Абдуллаев – Sun-Hightech асосчиси;
  5. Раҳматжон Абдуллаев – Almerro Group асосчиси;
  6. Одилжон Болтаев – Well Done раҳбари;
  7. Анна Добрих – “Iftihor Kiyim Sanoat” МЧЖ раҳбари, сенатор;
  8. Жолдасбай Есмурзаев – “Medical Centre” МЧЖ таъсисчиси;
  9. Фахриддин Илёсов – “Ilyasov” МЧЖ таъсисчиси;
  10. Анвар Ирчаев – Universalbank бошқаруви раиси;
  11. Жозеф Ласселбергер – “Lasselsberger” МЧЖ асосчиси;
  12. Хасан Мамасаидов – Dekos Group раҳбари;
  13. Зафаржон Мустафоев – Uzbek Leasing International компанияси бош директори;
  14. Саидвали Насриддинов – Agro Prodex Group директори;
  15. Улуғбек Раҳимов – Kid’s Plate Distribution асосчиларидан бири;
  16. Улуғбек Расулов – Orient Ceramic асосчиси;
  17. Умидбек Сафаров – Soliq Kalkulyatori директори;
  18. Фарҳод Тoштемиров – K7 Hotel Management директори;
  19. Ҳайдар Ўрoқов – Navobod naslli parranda фермер хўжалиги раҳбари;
  20. Тоҳир Шарипов – Procab директори.

Мақола муаллифи

Теглар

Президент Тадбиркорлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made