Президент ҳокимларга янги топшириқлар берди

Жамият 12250
image
-

Мутасаддилар, вилоят ва туман ҳокимлари бир ой муддатда камида мингта маҳаллада кичик ҳажмли музлаткичлар ўрнатиши керак. Бу топшириқни уларга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 18 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берди.

Президентга кўра, мутасаддилар, вилоят ва туман ҳокимлари бир ой муддатда 3 минг гектарда парник усулида эртаки маҳсулотлар етиштириш дастурини бошлаши, мингта маҳаллада кичик ҳажмли музлаткичлар ўрнатиши лозим. Бунга жорий йилда 50 миллион доллар, келгуси йилда яна 100 миллион доллар йўналтирилади.

“Дафтарлар”даги аҳолига ер берилганда, барча имтиёз ва тўловлар 1 йилгача сақланиб қолади. Шунингдек, танловда 1 нафар талабгор иштирок этганда ҳам танлов ўтказилган ҳисобланади.

Маҳаллаларга ҳосилдор уруғ, кўчат етказиш ва маҳсулотини сотиб олиш учун 150 миллиард сўм йўналтирилади.

Йиғилишда Президент деҳқончилик қилаётган аҳоли таклифлари асосида улар кўтарган муаммолар ечимларини айтиб ўтди. Жумладан:

•  йил якунигача яна қўшимча 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади (жами 100 минг гектар бўлади);

•  келгуси йилда яна қўшимча 100 минг гектар экин майдони ҳам аҳолига тарқатилади (жами 200 минг гектар бўлади).

“Бу – жуда катта ислоҳот. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилмоқда. Энг асосийси – агар туман ҳокими, ҳоким ёрдамчиси бу масалага ҳисоб-китоб билан ёндашса, озиқ-овқат, ишсизлар масаласини бемалол ҳал қила олади”, деди давлат раҳбари.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 423
Рейтинг: 3.1
t
×