Президент “Tashkent city”да қурилаётган меҳмонхона ва конгресс-холл билан танишди

Жамият 3882
image

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 август куни пойтахт Тошкентда амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Давлат раҳбари “Tashkent city” Халқаро ишбилармонлик марказига яна бир бор келиб, конгресс-холл ва беш юлдузли меҳмонхона, ҳудуддаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. 

Конгресс-холл биноси икки қаватдан иборат бўлиб, унинг марказида катта ва кичик залларга трансформация бўладиган 4 минг ўринли холл мавжуд. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида 8 та делегацияни қабул қилиш имкониятига эга қўшимча заллар ҳам бор.

21 қаватли беш юлдузли меҳмонхонанинг қурилиш ишлари ҳам жадал суръатларда давом этмоқда. "Hilton" бренди остида фаолият юритадиган бу меҳмонхонада 258 та хона бўлади. Бундан ташқари, 3 та ресторан, банкетлар зали ҳамда 6 та мажлислар зали мавжуд.  

Бугунги кунда конгресс-холл ва меҳмонхона қад кўтариб бўлган. Ички пардозлаш, электр тармоқлари тортиш, декоратив панелларни монтаж қилиш ишлари якунланмоқда. Муҳандислик коммуникация тармоқларини ўрнатиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Боғда манзарали дарахтлар экилган, мусиқали фаввора барпо этилган. Президент мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишларини юқори баҳолаб, бу объектлар ишга тушганда хизмат турларини кўпайтиришга эътибор қаратиш, халқимизнинг бу ерга келиб мазмунли дам олиши учун қулайликлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 76
Рейтинг: 3.0
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×