“Права” олиб беришни ваъда қилиб пора олган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
15 Апрель 2023
5511Сирдарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига пора олаётган шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида фуқаро М.М.га ўқув жараёнига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси эвазига 600 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида эса “И.А.” масъулияти чекланган жамияти автомактаби амалиётчи ходими Ш.М. фуқаро С.Т. дан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига олган 300 АҚШ долларини қайтариб бераётган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, Ш.М. терговга қадар текширув давомида фуқародан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтгани тўғрисидаги ҳужжатни сохталаштириб бергани учун 3,4 млн сўм олгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шоҳжаҳон Мажитов
LiveБарчаси