“Права”ни янгисига алмаштирмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими?

Жамият

image

1 апрелгача ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштирмаган ҳайдовчиларга нисбатан ҳеч қандай маъмурий жазо қўлланилмайди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Бугун, 31 март куни эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг сўнгги куни. 

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб 2010 йилгача берилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга мурожаат қилганда ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмасдан кейинроқ мурожаат қилганда маъмурий жазо қўлланилмайди.  

Фақат автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бермайди, яъни муддати ўтган ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автомобиль бошқарган шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддаси билан "ҳужжатсиз бошқариш" сифатида маъмурий баённома расмийлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати даврийлигига қараб турлича бўлиб, энг сўнгги муддат жорий йилнинг 31 декабригача этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчилик гувоҳномаси муддат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг