Пойтахтнинг баъзи туманларида “свет” ўчирилиши айтилди
Жамият
−
31 Июль 2023
4806Бугун, 31 июль куни пойтахт Тошкентнинг икки маҳалласидаги хонадонлар электр энергиясидан ўчириб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали ахборот хизмати хабар берди.
Айтилишича, бугун узоқ вақт давомида фойдаланишда бўлган электр таъминоти кабеллари, трансформаторларни модернизация қилиш ҳамда шу орқали истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 31 июль куни олиб бориладиган таъмирлаш ишлари сабабли қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
- Сергели туманида: “Эски Жалоир” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
- Янгиҳаёт туманида: “Машъал” (Ибрат) МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
LiveБарчаси