Пойтахтга кўпроқ яшил масканлар керак – Саида Мирзиёева
Жамият
−
13:26 1093 2 дақиқа
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтда истироҳат боғларини янада кўпайтириш, мавжуд яшил асраб-авайлаш, янги экологик тоза мавзеларни барпо этиш зарур эканини айтди. Бу ҳақда бугун, 17 сентябрь куни Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзди.

Президент Администрацияси раҳбарининг сўзларига кўра, Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак. Айниқса, иссиқ иқлим шароитида дарахтлар, сув ҳавзалари ва соя-салқин жойлар аҳоли турмуш сифатига бевосита таъсир кўрсатади.

Маълум қилинишича, Саида Мирзиёева Шайхонтоҳур туманида барпо этилиши режалаштирилган янги истироҳат боғи ҳудудини кўздан кечирган. Билдирилишича, мазкур ҳудудда кўл, кўкаламзор майдонлар пайдо бўлади ҳамда оилавий, болалар билан дам олиш, сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш учун барча қулайликлар муҳайё қилинади.

“Бундай масканлар пойтахтимизнинг барча туманларида ташкил этилиши лозим. Шаҳарда истироҳат боғларини янада кўпайтириш, мавжуд яшил асраб-авайлаш, янги экологик тоза мавзеларни барпо этиш зарур”, дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Саида Мирзиёева Тошкентни ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири мана шу эканини айтиб, бошланган ишларни қатъий давом эттиришини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов бошчилигида шаҳарда дизайн-код борасида олиб борилаётган ишларни шармандали деб атаганди.
Live
Барчаси“Бойсун дўпписи” патентланди
16 сентябр
Рональд Куманнинг аёли 65 ёшида вафот этди
16 сентябр