Пойтахтдаги бозорлардан ундириладиган янги йиғим миқдорлари тасдиқланди

Жамият 4764
image

Тошкент шаҳар ҳокими томонидан “Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида”ги 203-сон қарор имзоланди.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига ва “Муниципал активлар бошқармаси маркази” ДУК мурожаатига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

•    Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари;
•    Сергели автомобиль бозори (“Iste’molda bo‘lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori” МЧЖ), “Ўрикзор” савдо комплекси (“O‘rikzor savdo kompleksi” МЧЖ) маъмурияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар қиймати ва ижара тўлови миқдорлари;
•    Бозорлар ва савдо марказлари маъмуриятлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар қиймати ва инвентарь ижараси учун тўлов миқдорлари;
•    Бозорлар ва савдо марказлари балансидаги бинолар ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдорлари;
•    Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида жамоат объектларига хизмат кўрсатиш ва уларни қўриқлаш бўйича мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўлов миқдорлари.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 140
Рейтинг: 3.1
t
×