Пойтахт ортидан Тошкент вилоятида ҳам карантин чоралари кучайтирилади

Жамият

image

Тошкент вилояти ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят масъуллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматинининг маълум қилишича, тадбирда асосан аҳоли гавжум бўладиган бозор ва савдо марказлари, жамоат жойлари ва жамоат транспортларида ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя ниқобини тақиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш ҳолатлари юзасидан вилоят ҳудудида назорат тадбирлари ўтказилиши белгиланди.

“Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси ва меҳмонлари! Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ўзингиз ва ўзгалар соғлиғини асраш, вилоят ҳудудида касаллик тарқалишини олдини олиш учун, белгиланган карантин қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Тошкентда карантин чоралари кучайтирилиши, пойтахт ҳокимлиги ва унинг тизимидаги барча тузилмаларда турли йиғилишларни ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабар берилган эди. Пойтахтнинг уч туманидаги барча мактаблар онлайн таълим шаклига ўтказилди.

Бундан ташқари, 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида оммавий тадбирлар вақтинча тўхталиши мумкинлиги хабар қилинган. Тўйларни ўтказишда эса карантин қоидаларига амал қилиниши устидан назорат кучатирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

608

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг