Тошкентдаги тўйларда карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича назорат кучайтирилади

Жамият

image

1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш бўйича таклиф берилмоқда. 

Коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Тошкент  шаҳрида оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишида карантин талабларига риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилади. 

Бу ҳақда пойтахтда коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинди. 

Штаб йиғилишида пойтахт Тошкентда тўй, марака ва маросимларни ўтказишда ҳам Республика махсус комиссияси қарорлари билан белгиланган тартиб-қоидалар ва карантин талаблари, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича назоратни қатъийлаштириш белгиланди.

Айни вақтда республика бўйлаб тўйларни 30 кишилик чекланган миқдорда ўтказиш тартиби ҳамон амал қилиб келмоқда. 

Шунингдек, Тошкент шаҳар штаби томонидан:

•    спорт мусобақаларини томошабинсиз ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши;

•    эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритишга келишиб олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

тўй Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

464

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг